Полезное для бухгалтера в декабре:
Молиявий ҳисоботнинг МҲХСга мувофиқ шакллари тасдиқланди
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) жорий қилиш бўйича ишлар ва қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш давом этмоқда.
Молиявий ҳисоботни МҲХС асосида тайёрлаши лозим бўлган ташкилотлар тоифалари белгиланган бўлиб , ушбу жараёнда МҲХС асосан молиявий ҳисобот тузувчи ташкилотларга қулайлик яратиш ва методологик таъминлаш мақсадида МҲХС мувофиқ молиявий ҳисобот шакллари илк бора тасдиқланди (Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом, АВда рўйхат рақами 3567, 04.11.2024 й.).
Шу жумладан, бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига (БҲМС) мувофиқ молиявий ҳособотларнинг шакллари давлат тилида қайта кўриб чиқилиб, тасдиқланди.
МҲХСга асосан тузилган йиллик молиявий ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисобот;
- фойда ёки зарар ва бошқа умумлашган даромад тўғрисидаги ҳисобот;
- хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ҳисобот;
- пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот (билвосита усул);
- аҳамиятли ҳисоб сиёсати ва бошқа тушунтириш маълумотларидан иборат изоҳлар (молиявий ҳисоботга изоҳлар).
Молиявий ҳисоботни МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган ташкилотлар мазкур Низом билан тақдим қилиниши белгиланган молиявий ҳисоботлардан ташқари эълон қиладиган молиявий ҳисоботлар шаклларини, уларни тақдим этиш тартиби ва усулларини ҳисоб сиёсати билан белгилаши мумкин.
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни бўйича батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.
Маълумот учун: бугунги кунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг (БҲМС) 20 таси давлат тилида қабул қилиш ва унификация қилиш орқали бекор қилиниб, ўрнига 16 та янги таҳрирдаги ҳужжат (БҲМС) қабул қилинди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ахборот хизмати