Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
Агар асосий воситаларни тугатишда ТМҚ кирим қилинган бўлса
Корхона ҳали тўлиқ эскирмаган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланилади. Ушбу операция бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттирилади? Унда солиқ оқибатлари бўладими?
Саволларга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
- Асосий восита тугатилади, башарти қуйидаги сабабларга кўра ундан кейинчалик фойдаланиш имкони бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса :
- тўлиқ амортизацияланганлари;
- ҳалокатлар, табиий офатлар, фойдаланишнинг рисоладаги шарт-шароитларини бузиш оқибатида яроқсиз ҳолга келганлари;
- маънан эскирганлари;
- давлат органларининг қарорлари бўйича;
- корхонанинг қурилиши, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, замонавийлаштирилиши ва техник қайта жиҳозланиши муносабати билан.
Тугатиш учун комиссия тузинг ва уни корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланг. У қабул қилган қарор натижаларини икки нусхада АВни тугатиш тўғрисидаги далолатнома билан расмийлаштиринг . Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.
Далолатноманинг биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчиси АВ сақланиши учун масъул шахсда қолади. Тугатиш якунлангандан кейин тугатиш билан боғлиқ харажатлар ва уларни тугатишдан келган моддий бойликлар тўғрисида маълумотнома тузинг .
Бунда жорий қиймат - бу маълум бир санада амалда бўлган бозор нархлари бўйича ТМЗнинг қиймати ёки бир-биридан мустақил, хабардор ва бундай битимни амалга оширишни хоҳловчи тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма.
Шу тариқа, АВни тугатиш ёки чиқиб кетиши натижасида олинган ТМЗ қиймати унинг қолдиқ баланс қиймати ёки тугатиш қийматидан кўпроқ бўлиши мумкин. Бу ҳолда АВни тугатишдан олинган умумий даромадни ҳисобланг ва уни жами даромадга киритинг . Шунингдек, чиқиб кетишдан олинган даромадга объектни қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритиш суммаси ҳам киради (8510-бухсчёти сальдоси) .
Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун тугатишдан олинган даромад жами даромадга киритилади ва ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади .
Ишлаб чиқаришнинг янги технологиясига ўтиш муносабати билан корхона эскирган технологик ускунани тугатади. У фойдаланиш муддатидан кам ишлатилган (эскириш ҳамма суммага ҳисобланмаган).
Бошланғич (тиклаш) қиймати - 2 003 200 сўм; ҳисобланган эскириш (3 йил учун қайта баҳлашни ҳисобга олган ҳолда) - 1 501 200 сўм;
қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритиш суммаси (8510-бухсчёти сальдоси) -325 000 сўм.
Хўжалик муомаласининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
Сумма |
|
Дебет |
Кредит |
||
Агар АВнинг чиқиб кетишидан фойда мавжуд бўлса |
|||
Ускунанинг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди |
2 003 200 |
||
Ҳисобланган эскириш ҳисобдан чиқарилди |
1 501 200 |
||
Қайта баҳолаш бўйича тузатиш киритиш суммаси ҳисобдан чиқарилди |
325 000 |
||
Ускунани тугатиш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилди (ишчиларнинг иш ҳақи, ускунани тугатишни амалга оширган жалб қилинган чет ташкилот учун тўлов ва ҳ.к.) |
420 000 |
||
Эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар тугатиш комиссияси томонидан белгиланган жорий қиймати бўйича кирим қилинди |
1 275 000 |
||
Ускунани тугатишдан олинган фойда акс эттирилди. Ушбу фойда жами даромадга киритилади |
678 000 |
||
Агар зарар мавжуд бўлса |
|||
Эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар тугатиш комиссияси томонидан белгиланган жорий қиймати бўйича кирим қилинди |
585 000 |
||
Ускунани тугатишдан кўрилган зарар акс эттирилди |
9430* |
12 000 |
* АВни тугатишдан кўрилган зарарлар фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ базасидан чегириб ташланади, башарти улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа .