Хизмат автомобили – компания учун қулайлик, лекин бухгалтер учун бош қотирувчи масала ҳисобланади. Унга доир қайси харажатларни фойда солиғини ҳисоблашда ҳисобга олиш мумкин, қайсиларини чиқариб ташлаш керак?
Бу мураккаб масалани ечиш учун биз «ICONSULTANT» Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Иродахон АББОСХОНОВАдан тавсиялар сўрадик. ...
Янги қурилиш ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш бизнес ёки уй хўжаликларига тегишли бўлган мавжуд иморатларни бузишсиз камдан-кам ҳолларда амалга оширилади. Бу йўқотилган мулкни бузилаётган кўчмас мулк эгаси ва қурувчининг бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттириш керак? Бузилаётган кўчмас мулк объектининг қийматини қоплаш тартиби солиқларга қандай таъсир қилади?
Вuxgalter.uz илтимосига кўра вазиятнинг батафсил таҳлилини «TRI-S-AUDIT» аудиторлик компанияси директори Светлана ГОЛОСОВА тақдим этди: ...
Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва янги 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?
Buxgalter.uz тушунтиради: ...
Корхона 2024 йилда солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилган, асосий воситаларга киритган ва фойдаланмоқда. Агар бу жиҳоз сотилса, оператив ижарага берилса ёки корхона томонидан хизмат кўрсатишда фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юз беради?
«Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ ҳар бир сценарийни таҳлил қилди ва бухгалтерларнинг энг муҳим саволларига жавоб берди. Биз тайёрлаган маълумотлардан фойдаланинг! ...
Корхона эскирган ишлаб чиқариш ускунасини тугатмоқда. Ўзбекистонда 2025 йил 1 январдан кучга кирган янги 5-сонли БҲМС қоидаларига биноан қисмларга ажратиш натижасида олинган эҳтиёт қисмлар ва материалларни қандай расмийлаштириш ва кирим қилиш керак? Вuxgalter.uz илтимосига кўра бу масалани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА тушунтиради: ...
«Кичик корхона (тикувчилик ишлаб чиқариши) янги юқори унумли тикув машиналарини харид қилди. Балансда эскилари қолди. Улар яхши иш ҳолатида, АВлар таркибида ҳисобга олинишда давом этмоқда, лекин ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаяпти. Балки келгусида яна фойдаланилар. Улар бўйича амортизация ҳисобланмоқда (2010-счёт). Бу тўқимачилик маҳсулотлари таннархини оширмоқда ва зарарга олиб келмоқда.
Хусусий корхонада бундай АВни консервация қилиш учун четдан консалтинг, аудиторлик ва бошқа ташкилотларни таклиф қилиш шартми? Ўзбекистон қонунчилигига кўра ишлаб чиқаришдаги АВ бўйича амортизация ҳисоблашни бошқа усул билан тўхтатиш мумкинми? Ишлаб чиқаришдаги АВнинг амортизациясини қайси ҳолларда таннархга киритмаслик мумкин?»
Кичик корхона бухгалтерининг саволларига «Жавоб берамиз!» маълумот хизмати экспертлари жавоб берди. ...
2025 йил 1 январдан кучга кирадиган янги 5-сон БҲМСнинг нормаларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва фойда солиғини ҳисоблаш учун амортизацияни ҳисоблашдаги фарқ нимада?
Амалиётдан олинган мисоллар асосида асосий фарқларни «Норма» экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтириб берди: ...
Корхона ўз эҳтиёжлари учун жисмоний шахсдан автомобиль сотиб олди ва бир йилдан сўнг уни бошқа жисмоний шахсга бозор нархида сотди.
Бундай битимда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши ҳақида «Норма» эксперти Ольга БУСАРОВА тушунтириш берди: ...
Янги 5-сонли БҲМСни ҳисобга олган ҳолда ТМЗларни асосий воситаларга хатосиз ўтказиш тартибини buxgalter.uz илтимосига кўра Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бухгалтерия ҳисоби ва аудит методологияси бўлими бошлиғи Асал ҲОШИМОВА тушунтириб берди.
Материалда:
– ТМЗларни АВ таркибига ўтказишни ҳужжатлаштириш ва юклаб олиш учун зарур шакллар;
– ТМҚларни АВга ўтказиш бўйича амалий вазиятлар таҳлили ва уларга бухгалтерия ўтказмалари. ...
«Биз импорт шартномаси бўйича асбоб-ускуна олиб келдик ҳамда Солиқ кодексининг 246-моддаси 6-бандига мувофиқ имтиёз қўлладик. Олиб кирилган пайтдан бошлаб бир ой ичида бу асбоб-ускуналарнинг бир қисми учун экспорт шартномасини туздик.
Ушбу асбоб-ускунани экспорт қилишда имтиёз бекор қилинадими? Маблағларни инвестицияга йўналтирувчи юридик шахслар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандини (25.08.2017 й. АВ рўйхат рақами 2918-сон) қўллаш мумкинми?»
Вuxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Солиқ ва божхона сиёсати бошқармаси бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб беришди: ...
«Ко рхона инвестиция лойиҳалари доирасида қурилиш ишларини амалга оширади . Тўғридан-тўғри харажатлардан ташқари қурилиш сметасида консалтинг харажатлари назар да тутилган , қурилиш бўйича мутахассислар ҳам жалб қилин ади . Пудратчи томонидан тақдим э тилган ҳужжатларга мувофиқ харажатлар 0810 ...
«ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган фирма балансида таъмирланмаган турар жой квартира (янги қурилган уй, пардозланмаган) мавжуд. Фирма у бўйича юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқни тўлайди. Бу йил квартира тўлиқ капитал таъмирланиб, тайёр ҳолатга келтирилди, шундан сўнг жисмоний ...
Лизинг берувчи лизинг олувчига топширилган мол-мулкни суғурталаш учун тўловни амалга оширди. Лизинг шартномасига асосан ушбу харажатларни лизинг олувчи қоплаши керак.
У бухгалтерия ҳисобида суғурталаш харажатларини қоплаш бўйича қарздорликни қандай акс эттириши лозимлигини buxgalter.uz учун махсус Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубияти бўлими бошлиғи Асал ХАШИМОВА тушунтирди: ...
2022 йилннинг ноябрь ойида корхона бинони сотди. Ушбу ҳолатни мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботда қандай акс эттириш кераклигини “Норма” эксперти Олег ЦОЙ тушунтирди: ...
«Корхона фойдаланилаётган транспорт воситасини келгусида сотиш мақсадида унинг бозор қийматини баҳоламоқчи. Бунинг учун баҳолаш ташкилоти жалб этилган. Илгари ушбу асосий восита бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида қайта баҳоланган, тегишли проводкалар қилинган. Режалаштирилаётган баҳолаш натижаларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш зарурми?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Олег ЦОЙ жавоб берди: ...
«АВ объектини реконструкция қилиш учун рухсатнома олинган пайтдан бошлаб 24 ой ўтди, бироқ у ҳали давом этмоқда. Лойиҳа-смета ҳужжатларида реконструкция қилиш муддати қайд этилмаган. Реконструкция қилиш учун рухсатнома олингандан кейин 24 ой ўтгач, ушбу объект бўйича қандай ставкада мол-мулк солиғи солинади? Бино қайси пайтдан бошлаб қурилиши тугалланмаган объект деб ҳисобланади?»
Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ жавоб берди: ...
«Компания янги харидорларни жалб этиш ва даромадни ошириш учун ижарага олинган бинода янги савдо шохобчасини очмоқчи. Бироқ, объектнинг ўз мақсадини кўзлаб қайта лойиҳалаштирилиши салмоқли молиявий сарф-харажатларни талаб қилиши ҳозирданоқ маълум. Ижарага олинган бинони таъмирлаш ва қайта лойиҳалаштиришга сарф-харажатларни бир марта эмас, балки 3–5 йил давомида харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми?».
Ушбу саволга «Норма» эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди: ...