Янги қайта баҳолаш индекслари: 2020 йилда асосий фондлар қандай қайта баҳоланади

preview

Давлат статистика қўмитаси Янги йил арафасида асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди. 1 февралга қадар қуйидагилар томонидан АФ қайта баҳоланиши лозим: 

1)      сўнгги марта қайта баҳолашни 2017 йил январда ўтказган кичик бизнес субъектлари; 

2)      кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига кирмайдиган бошқа корхоналар, шу жумладан 2019 йилда ташкил этилган корхоналар 

 

Нималарни қайта баҳолаш керак? 

Қуйидагиларни қайта баҳоланг

1) асосий воситалар (0100-счёт);

2) ўрнатиладиган ускуналар (0700-счёт);

3) қурилиши тугалланмаган объектлар (0810-счёт);

4) молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0310-счёт).

Қуйидагиларни қайта баҳоламанг:

1) ер участкалари, белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ер участкалари бундан мустасно;

2) табиатдан фойдаланиш объектлари.

Қайта баҳолаш қандай ўтказилади?  

Объектларни қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича ўз танловига кўра – индекс усули ёки бевосита баҳолаш усулида ўтказилади:

·         индекс усулига мувофиқ - қайта баҳолашни ўтказиш санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия ҳисобида қайд этилган объектларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ва улар бўйича эскириш суммасини (эскириш тўлиқ ҳисобланган объектлар ҳам киради) тегишли индексларга кўпайтиринг. Улар асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган;

·         бевосита қайта баҳолаш усулига мувофиқ - қайта баҳолаш ўтказиладиган даврда ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича объектлар қийматини қайта ҳисобланг. 

Қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг тикланиш қийматидан амалга оширилади. Охирги қайта баҳолашдан кейин қўшилган объектлар эса ҳисобга олиш қийматидан қайта баҳоланади.

Корхонангиз кичик бизнес субъекти ҳисобланмаса, 2020 йилда АФ тикланиш қийматини, яъни 2019 йил 1 январга олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган қийматини қайта баҳолашингиз лозим. 2019 йилда харид қилинган объектлар бўйича улар ҳисобга олинган дастлабки қийматини қайта баҳоланг.

Корхонангиз кичик бизнесга мансуб бўлса, индекс усулини қўллаш чоғида навбатдаги қайта баҳолашни ўтказиш даврида (3 йилда 1 марта) сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган йиллар учун ҳар йили тасдиқланадиган индексларни ҳисобга олинг   . Яъни, сиз сўнгги марта асосий фондларни 2017 йил 1 январда қайта баҳолаган бўлсангиз, уларни 2020 йил 1 январга сўнгги қайта баҳолашдан (2018-2020 йиллар) кейин ўтган йиллар учун қайта баҳолаш индексларини ҳисобга олган ҳолда қайта баҳолашингиз керак. 2018 йилда харид қилинган асосий фондлар учун 2019 ва 2020 йиллардаги қийматни ўзгартириш индексларини ҳисобга олиш лозим.

Объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисоблаш билан бир вақтда жамланган эскириш суммасини (0200-счёт) ҳам қайта ҳисобланг. Эскириш тўлиқ ҳисобланган объектлар бўйича ҳам шундай ҳисобланг:

·         индекс усулида - асосий фондлар қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига;

·         бевосита қайта ҳисоблаш усулида - қайта баҳолашдан кейинги тикланиш қийматининг қайта баҳолашгача бўлган қийматга нисбати билан ҳисоблаб чиқариладиган қайта ҳисоблаш коэффициентига.

Кейинчалик амортизация қайта баҳоланган қийматдан ҳисобланади. 

3 ЙИЛ УЧУН ҚАЙТА БАҲОЛАШГА МИСОЛ  

 

Асосий фондлар номи

Харид қилинган санаси

1.01.2020 йилга дастлабки (тикланиш)

қиймати 

 1.01.2020 йилга жамланган эскириш

 

Қайта баҳолаш индекслари

 

Қайта баҳоланган қиймат

(3-уст. х 5-уст. х  6-уст. х 7-уст.)

Қайта баҳоланган эскириш

(4-уст. х 5-уст. х

6-уст. х 7-уст.)

1.01.2018 йилга

 

1.01.2019 йилга

1.01.2020 йилга

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Металл кесувчи дастгоҳ

2003 й.

510 000

510 000

1,463

1,012

 

1,040

 

785 287

785 287

Компьютер

I кв.

2019 й.

6 000 000

 

900 000

 

 

 

1,000

 

6 000 000

 

900 000

 

Мебель тўплами

2014 й.

1 150 000

862 500

1,144

1,080

1,039

1 476 261

1 107 196

Бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?  

Қайта баҳолаш натижаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

·         асосий воситалар (0100), молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0300), капитал қўйилмалар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни (0700) ҳисобга олиш счётлари дебети - асосий воситалар объектларининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш суммасига;

·         асосий воситалар эскиришини ҳисобга олиш счётлари кредити (0200) - асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскиришини қўшимча баҳолаш суммасига;

·         8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти кредити - асосий фондлар объектининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамланган эскириши суммалари ўртасидаги фарқ суммасига.

Мисолимизда келтирилган маълумотлар бўйича бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

Асосий фондлар номи 

Сумма,

сўм

Дебет

Кредит

Металл кесувчи дастгоҳ

 

275 287

(785 287 - 510 000)

0130- «Машина ва асбоб-ускуналар»

0230Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

Компьютер

-

-

-

Мебель тўплами

244 696

(1 107 196 – 862 500)

0140Мебель ва офис жиҳозлари»

0240Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»

 

81 565

(1 476 261 – 1 150 000 – 244 696)

8510Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

Балансда қандай акс эттирилади? 

1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолаш натижаларини қайта баҳолаш ўтказилган жорий давр учун молиявий ҳисоботда акс эттиринг. Бу 2020 йил январда ўтказилган қайта баҳолаш натижалари 2020 йил учун ҳисоботда уни тузиш чоғида (2020 йил I чораги учун ҳисоботда уни тузувчилар учун) акс эттирилиши кераклигини англатади. Улар 2019 йил учун ҳисоботда акс эттирилмайди.

Шу тариқа, 2019 йил учун молиявий ҳисоботда асосий фондлар қиймати йил охирига қайта баҳолашсиз акс эттирилади. 2020 йил учун молиявий ҳисоботда ушбу қиймат йил бошига қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади. Ўтган йил охиридаги ва ҳисобот йили бошидаги маълумотларнинг бундай номувофиқлиги 2020 йил учун молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида тушунтириб берилиши лозим.

Ирина АХМЕТОВА,  

«Normа» МЧЖ эксперти. 

 

Давлат статистика қўмитаси Янги йил арафасида асосий фондларни қайта баҳолаш индексларини эълон қилди. 1 февралга қадар қуйидагилар томонидан АФ қайта баҳоланиши лозим: 

1)      сўнгги марта қайта баҳолашни 2017 йил январда ўтказган кичик бизнес субъектлари; 

2)      кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига кирмайдиган бошқа корхоналар, шу жумладан 2019 йилда ташкил этилган корхоналар 

 

Нималарни қайта баҳолаш керак? 

Қуйидагиларни қайта баҳоланг

1) асосий воситалар (0100-счёт);

2) ўрнатиладиган ускуналар (0700-счёт);

3) қурилиши тугалланмаган объектлар (0810-счёт);

4) молиявий ижара шартномаси, шу жумладан лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0310-счёт).

Қуйидагиларни қайта баҳоламанг:

1) ер участкалари, белгиланган тартибда хусусийлаштирилган ер участкалари бундан мустасно;

2) табиатдан фойдаланиш объектлари.

Қайта баҳолаш қандай ўтказилади?  

Объектларни қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича ўз танловига кўра – индекс усули ёки бевосита баҳолаш усулида ўтказилади:

·         индекс усулига мувофиқ - қайта баҳолашни ўтказиш санасидаги ҳолатга кўра бухгалтерия ҳисобида қайд этилган объектларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ва улар бўйича эскириш суммасини (эскириш тўлиқ ҳисобланган объектлар ҳам киради) тегишли индексларга кўпайтиринг. Улар асосий фондлар турлари бўйича ва уларни харид қилиш даврларига боғлиқликда табақаланган;

·         бевосита қайта баҳолаш усулига мувофиқ - қайта баҳолаш ўтказиладиган даврда ҳужжатлар асосида тасдиқланган бозор нархлари бўйича объектлар қийматини қайта ҳисобланг. 

Қайта баҳолаш олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган объектларнинг тикланиш қийматидан амалга оширилади. Охирги қайта баҳолашдан кейин қўшилган объектлар эса ҳисобга олиш қийматидан қайта баҳоланади.

Корхонангиз кичик бизнес субъекти ҳисобланмаса, 2020 йилда АФ тикланиш қийматини, яъни 2019 йил 1 январга олдинги қайта баҳолаш натижасида олинган қийматини қайта баҳолашингиз лозим. 2019 йилда харид қилинган объектлар бўйича улар ҳисобга олинган дастлабки қийматини қайта баҳоланг.

Корхонангиз кичик бизнесга мансуб бўлса, индекс усулини қўллаш чоғида навбатдаги қайта баҳолашни ўтказиш даврида (3 йилда 1 марта) сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган йиллар учун ҳар йили тасдиқланадиган индексларни ҳисобга олинг (1192-сон Низомнинг 7-банди). Яъни, сиз сўнгги марта асосий фондларни 2017 йил 1 январда қайта баҳолаган бўлсангиз, уларни 2020 йил 1 январга сўнгги қайта баҳолашдан (2018-2020 йиллар) кейин ўтган йиллар учун қайта баҳолаш индексларини ҳисобга олган ҳолда қайта баҳолашингиз керак. 2018 йилда харид қилинган асосий фондлар учун 2019 ва 2020 йиллардаги қийматни ўзгартириш индексларини ҳисобга олиш лозим.

Объектларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини ҳисоблаш билан бир вақтда жамланган эскириш суммасини (0200-счёт) ҳам қайта ҳисобланг. Эскириш тўлиқ ҳисобланган объектлар бўйича ҳам шундай ҳисобланг:

·         индекс усулида - асосий фондлар қийматини ўзгартиришнинг тегишли индексларига;

·         бевосита қайта ҳисоблаш усулида - қайта баҳолашдан кейинги тикланиш қийматининг қайта баҳолашгача бўлган қийматга нисбати билан ҳисоблаб чиқариладиган қайта ҳисоблаш коэффициентига.

Кейинчалик амортизация қайта баҳоланган қийматдан ҳисобланади. 

3 ЙИЛ УЧУН ҚАЙТА БАҲОЛАШГА МИСОЛ  

 

Асосий фондлар номи

Харид қилинган санаси

1.01.2020 йилга дастлабки (тикланиш)

қиймати 

 1.01.2020 йилга жамланган эскириш

 

Қайта баҳолаш индекслари

 

 

Қайта баҳоланган қиймат

(3-уст. х 5-уст. х  6-уст. х 7-уст.)

Қайта баҳоланган эскириш

(4-уст. х 5-уст. х

6-уст. х 7-уст.)

1.01.2018 йилга

 

1.01.2019 йилга

1.01.2020 йилга

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Металл кесувчи дастгоҳ

 

2003 й.

 

510 000

 

510 000

 

1,463

 

1,012

 

1,040

 

785 287

 

785 287

 

Компьютер

 

I кв.

2019 й.

6 000 000

 

900 000

 

 

 

1,000

 

6 000 000

 

900 000

 

Мебель тўплами

 

2014 й.

 

1 150 000

 

862 500

 

1,144

 

1,080

 

1,039

 

1 476 261

 

1 107 196

 

 

Бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?  

Қайта баҳолаш натижаси бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

·         асосий воситалар (0100), молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (0300), капитал қўйилмалар (0800), ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни (0700) ҳисобга олиш счётлари дебети - асосий воситалар объектларининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш суммасига;

·         асосий воситалар эскиришини ҳисобга олиш счётлари кредити (0200) - асосий воситаларнинг ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг жамланган эскиришини қўшимча баҳолаш суммасига;

·         8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти кредити - асосий фондлар объектининг дастлабки (тикланиш) қийматини қўшимча баҳолаш ва жамланган эскириши суммалари ўртасидаги фарқ суммасига.

Мисолимизда келтирилган маълумотлар бўйича бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

 

Асосий фондлар номи 

Сумма,

сўм

Дебет

Кредит

Металл кесувчи дастгоҳ

 

275 287

(785 287 - 510 000)

 

0130- «Машина ва асбоб-ускуналар» 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

Компьютер

 

-

 

-

 

-

 

Мебель тўплами

 

244 696

(1 107 196 – 862 500)

0140-«Мебель ва офис жиҳозлари»

0240-«Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши»

 

81 565

(1 476 261 – 1 150 000 – 244 696)

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

 

Балансда қандай акс эттирилади? 

1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолаш натижаларини қайта баҳолаш ўтказилган жорий давр учун молиявий ҳисоботда акс эттиринг. Бу 2020 йил январда ўтказилган қайта баҳолаш натижалари 2020 йил учун ҳисоботда уни тузиш чоғида (2020 йил I чораги учун ҳисоботда уни тузувчилар учун) акс эттирилиши кераклигини англатади. Улар 2019 йил учун ҳисоботда акс эттирилмайди.

Шу тариқа, 2019 йил учун молиявий ҳисоботда асосий фондлар қиймати йил охирига қайта баҳолашсиз акс эттирилади. 2020 йил учун молиявий ҳисоботда ушбу қиймат йил бошига қайта баҳолаш натижаларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилади. Ўтган йил охиридаги ва ҳисобот йили бошидаги маълумотларнинг бундай номувофиқлиги 2020 йил учун молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида тушунтириб берилиши лозим.

Ирина АХМЕТОВА, «Normа» МЧЖ эксперти. 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /uz/publish/doc/text156646_yangi_qayta_baholash_indekslari_2020_yilda_asosiy_fondlar_qanday_qayta_baholanadi