Луиза Юдова: «Вir.uz аттестация имтиҳонидан иккинча марта муваффақиятли ўтдим»

preview

Ўтган шанба куни фармацевтика компаниясининг бош бухгалтери Луиза Юдова bir.uz тизимидаги аттестация имтиҳонидан иккинчи марта муваффақиятли ўтди. Шу тариқа, «солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими бош бухгалтери» ихтисослиги бўйича яна бир сертификат соҳибига айланди

– Луиза Валерьевна, иккинчи марта имтиҳон топширишингизга нима сабабчи бўлди?

– Биринчисини «ЯСТ бош бухгалтери» ихтисослиги бўйича ярим йил аввал топширган эдим. Ўшандан буён кўп ўзгаришлар рўй берди. Солиқ солиш тизимига ўзгартиришлар киритилди, компаниямиз солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўтди. Шу сабабдан ҳам янги қоида ва талабларни инобатга олган ҳолда профессионал даражамни тасдиқлашга қарор қилдим.

– Биринчи имтиҳонга қараганда иккинчисини топшириш осонроқ бўлдими ёки, аксинча, қийинроқми?

– Осонроқ бўлди. Негалигини билмайман, лекин осонгина ўтдим. Гарчи мавзу бошқа, мураккаброқ бўлса ҳам. Эҳтимол, қандай ўтказилишини билганим учун қийналмагандирман.  

– Қандай тайёргарлик кўрдингиз?

– Норматив ҳужжатларни ўқидим, bir.uz тизимида таълим берувчи тест ва синов имтиҳонини топширдим.

– Синов имтиҳонидан бир уринишда ўтдингизми?

– Йўқ, менимча, учинчи уринишда. Ҳар гал муваффақиятсизликка учраганда ўз устимда, хатоларим устида ишладим. Натижаларимни яхшилаш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бот-бот мурожаат қилдим. Ҳаракатларим зое кетмади.

– Раҳбарингиз навбатдаги муваффақиятингизга қандай муносабат билдирди?

– Ҳозирча бундан бехабар. Хизмат сафарида. Келиши билан албатта гапириб бераман.

– Профессионал ўсиш борасида қандай режаларингиз бор?

– Солиқ маслаҳатчилари курсида ўқимоқчиман. Бугун Facebook да тингловчилар қабул қилинаётгани ҳақида ўқиб қолдим.

– Барча ишларингизда омад тилайман.

Олег Гаевой.