Вir.uz тизими малака имтиҳонларини тиклади

preview

Навбатдаги малака имтиҳони bir.uz да ёзги танаффусдан сўнг  ўтказилди. Ҳозирги вақтда 156 нафар киши тизим билан ишламоқда, у ишга туширилган пайтдан бошлаб 69 нафар киши сертификат соҳибларига айланди. Фойдаланувчиларнинг аксарияти тизимдан ҳисобга олиш ва солиқ солиш бўйича билимларини ошириш учун маълумотнома ва мобиль тренажёр сифатида фойдаланмоқда.

Материалнинг бутун ҳажмини ўрганиш шарт эмас, ҳозир ишингизда зарур бўлганини танлашингиз мумкин.

Тизимда жами 9 та ихтисослашув: энг осони – бухгалтер-кассирдан, энг қийини -   солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими бош бухгалтеригача тақдим этилган.

Материаллардан компьютер, ноутбук, планшет ёки смартфон ёрдамида – исталган вақт ва исталган жойда фойдаланиш мумкин.

Нархи танланган ихтисослашув ва тизимга кириш имконияти учун қанча муддатга тўланганлигига боғлиқ ҳолда 5 000 дан 480 000 сўмгача ўзгариши мумкин. Энг қиммат турадиган таклиф – умумбелгиланган тизим бўйича бош бухгалтерлар учун мўлжалланган дастурдан 12 ой мобайнида фойдаланиш. Энг бюджетлиси - «бухгалтер-кассир». Исталган иш куни кириш имкониятини сотиб олиб, ўқишни бошлаш мумкин.

Зарурат бўлганда Вir.uz малакани тасдиқловчи ҳужжат – бухгалтер аттестати ёки бош бухгалтер аттестатини олиш имконини беради. Малака имтиҳонлари Тошкент ва Наманган шаҳарларида ўтказилади.

Фойдаланувчилар орасида бухгалтерия асосларидан бошлаб, кўп ойлар мобайнида бухгалтерлик маҳорати – умумбелгиланган солиқлар бўйича мутахассис сари ўз йўлларини давом эттираётганлар талай. Мисол учун, Ҳожиакбар АКМАЛХОНОВ «асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича бухгалтер» ихтисослашуви бўйича ўқув материалларига кириш имкониятини сотиб олди. Илгари у энг содда ихтисослашувлар «ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер» ва «бухгалтер-кассир» бўйича ўқишдан ўтиб, имтиҳонларни топширган. Энди унинг режасида – барча ихтисослашув бўйича ўқув тестлари ва имтиҳонлардан ўтиш. Мақсади – энг мураккаб касбга оид вазифаларни ҳал қила оладиган юқори даражали бош бухгалтер бўлиш.

Тизимда рўйхатдан ўтиб, сиз намойиш қилиш имкониятидан фойдаланиб ўқув тестини синаб кўришингиз мумкин. У ҳар бир ихтисослашув тоифаси бўйича бир маротаба 24 соатга бепул тақдим этилади.

Режа бўйича навбатдаги малака имтиҳони 2 ноябрда бўлиб ўтади.

Ўқув тестини бепул синаб кўриш

Малака имтиҳонига ёзилиш