Статистика ҳисоботини маълумотларни йўқотмасдан қандай тўлдириш мумкин

preview

Бухгалтерлар 2020 йил учун статистика ҳисоботи топшириладиган саналарда шаклларни тўлдиришда ва уларда маълумотларни сақлашда мураккабликларга тўқнаш келдилар. Buxgalter.uz кичик йўриқномани тайёрлади, у 2020 йил учун статистика ҳисоботини тўлдиришда ёрдам беришига ишонамиз:

Внимание
2020 йил учун статистика ҳисоботини тўлдириш учун сизга 2019 йилдаги статистика ҳисоботи керак бўлади, сабаби унда давр бошидаги ва охиридаги зарур кўрсаткичлар берилган.

Сизда қандайдир сабабларга кўра 2019 йил учун статистика ҳисоботи сақланиб қолмаган ёки қоғозга чиқарилмаган бўлса, 2020 йил учун статистика ҳисоботи шаклларини янгилашдан ва уларни дастурга юклашдан олдин:

1) eStat 3.0 (версия 3.0) дастурига, айнан ўтган йилда ҳисоботни юборган дастурингизга киринг. Кўпчиликда ушбу дастур офисдаги компьютерингизда ва уйдаги компьютерингизда ўрнатилган. 2019 йил учун статистика ҳисоботининг якуний версиясини айнан қайси компьютерингиздан юборганлигингизни эсланг;

2) дастурда «Юборилган» ёки «Архив» иловаларида, ўтган йилги статистика ҳисоботини қаерга сақлаганингизга қараб, «Қабул қилиш» мақоми бўлган топширган ҳисоботингизни топинг. «…дан бошланган давр учун ҳисоботларни кўрсатиш» иловасида бириктирилган календардан 2019 йил декабрни танлаш лозим;

3) кейин унга кириб ўзингизга Exсel форматида, ишчи компьютерингизда ўзингизга қулай бўлган жойга (юқоридаги ўнг бурчакда «дискета» белгиси ёрдамида) сақлаб олинг.

Буларнинг барчасини 2019 йил учун ҳисоботингиз сақланиб қолиши – уни 2020 йил учун шакллар бўйича янгилашда кўрсаткичлар сатрлари сурилиб кетмаслиги ва йўқолиб қолмаслиги учун амалга оширишингиз лозим.

Кейинчалик унда дастурларни ҳамда 2020 йил учун ҳисоботларни янгилаш мумкин бўлади. Бунинг учун:

1) сизнинг компьтерингизга мос келадиган янгиланган версияни юклаб олинг:

  • eStat 3.0 (версия 3.0) дастури;
  • eStat 3.0 (версия 3.0) дастури (Windows XP учун);

2) янгилашни ўрнатинг. Зарурат бўлганда фойдаланувчи учун йўриқномадан фойдаланинг;

3) eStat 3.0 дастурига киринг – шакллар шаблони каталогини топинг – ва корхонангиз фаолиятига мувофиқ келадиган статистика ҳисоботи тоифасини танланг. Масалан, – «Ишбилармонлик муҳитини текшириш, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси»;

4) Ҳисоботлар рўйхатидан ташкилотингизга мувофиқ келадиган ҳисоботни танланг. Масалан, – 1 kb-shakli йиллик ҳисобот шаклини. Ҳисоботлар рўйхатида у «1 kb» шаклдаги ҳисобот сифатида белгиланган;

5) «Янгилаш» тугмасини, сўнгра «Юклаш» тугмасини босинг.

Ушбу ҳаракатлар амалга оширилганидан кейин сизда eStat дастури қайта юкланади ва «Янгилаш муваффақиятли амалга оширилди» деган хабар чиқади;

6) кейин «Ҳисобот тури» иловасида юклаб олинган зарур шаблонни танланг, масалан, 1 kb ни, «Яратиш» тугмасини босинг ва тўлдиришга киришинг.

1 kb-shakli ва бошқа шакллар бўйича ҳисоботни тўлдиришда қуйидаги жиҳатларга эътибор беринг:

  • тўлдирилган ҳисоботлар маълумотларини ва улардаги ўзгартиришларни (таҳрир қилинганда) сақлаш учун «Сақлаш» тугмасини босинг. Бу – муҳим! – албатта «Ҳисоботни сақлаш» – «Ҳа»/«Йўқ»/«Бекор қилиш» хабарини кутинг. Унда «Ҳа» танланади, акс ҳолда сизнинг маълумотларингиз сақланмай қолиш мумкин. Шундан кейингина «Ёпиш» тугмаси босилади;
  • бирор-бир маълумотлар рухсат этилган мантиқий назоратга тушиб қоладиган бўлса, ҳисоботга изоҳни тўлдиринг. Тўлдириб бўлгандан кейин албатта сизнинг компьютерингиз клавиатурасидаги «Enter» тугмасини босинг, акс ҳолда изоҳингиз сақланмай қолади ва уни қайтадан ёзишингизга тўғри келади;
  • 1 kb-shakli шаклнинг «Умумий иқтисодий кўрсаткичлар» деб номланган II бўлимидаги айрим сатрлар Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот (2-сон шакл) ва «Бухгалтерия баланси» (1-сон шакл) кўрсаткичларидан олинади. Шу боис ҳисобот шаклининг чап ёнидаги панелга эътибор қаратинг, унда молиявий ҳисобот шакллари қизил ранг билан кўрсатилган ва айнан улар бўйича статистика ҳисоботи кўрсаткичлари тегишли сатрларда тўлдирилади.
Эслатиб ўтамиз!
Кичик корхоналар ва микрофирмалар 1-kb shakli шакл бўйича 2020 йил учун статистика ҳисоботини 26 февралдан кечиктирмай тақдим этишлари лозим. Хорижий инвестициялар ва хорижий капитал иштирокидаги корхоналар учун ҳисобот топшириладиган сўнгги сана – 25 март. 
Эътибор беринг!
Статистика органлари статистика ҳисоботларини eStat 4.0 дастурининг янги версиясида ҳам параллел равишда тўлдиришни тавсия қиладилар. Бу ҳақда батафсил бу ерда ўқинг. Тез орада статистика ҳисоботларини дастурнинг янги версиясида тўлдиришга тўғри келади, шу боисдан Давлат статистика қўмитаси мутахассислари имкон қадар уни олдиндан синовдан ўтказишни мўлжаллашяпти.


Татьяна ЛИМАРЕВА,

buxgalter.uz эксперти.

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /uz/publish/doc/text168039_statistika_hisobotini_malumotlarni_yuqotmasdan_qanday_tuldirish_mumkin