Ташкилотингиз қандай статистика ҳисоботини топшириши керак

preview

“Корхона ходимлар сони мезони бўйича йирик ташкилотга айланди. Биз статистика бўйича қандай ҳисоботлар топширишимиз лозимлигини кўрмоқчи эдик, бироқ Давстатқўм сайтида ушбу хизматни тополмаяпмиз”. 

Саволга “Норма” эксперти, бош бухгалтер Виктория БЕЗГИНА жавоб берди:

 

- “Эслатиб ўтамиз, корхонани кичик бизнес жумласига киритиш учун мезонлар 24.08.2016 йилдаги 275-сон ВМҚга 1-иловада кўрсатилган. Бу:

1) статистика органлари томонидан йил якунлари бўйича бериладиган ИФУТ;

2) ходимларнинг ўртача йиллик сони.

ИФУТ коди ва корхонани кичик бизнес субъектлари жумласига киритиш мезонларини stat.uz сайтида “КТЯДРдан маълумотлар” хизмати ёрдамида ҳам текшириш мумкин.

Айнан қайси статистика ҳисоботи шаклларини топшириш лозимлигини Давстатқўм сайтида билиш мумкин:

  • бош саҳифанинг горизонтал менюсида “Интерактив хизматлар” ҳаволасини танланг;
  • хизматларнинг тушувчи менюсида “Тақдим этиладиган ҳисоботлар рўйхати”ни танланг.

Шундан сўнг ойна очилади ва ташкилот СТИРи ва расмдаги текширув кодини киритиш таклиф қилинади.

Тегишли майдонларга зарур маълумотларни киритинг ва “Кириш”га босинг.

Сўнгра ҳисоботлар рўйхати ва уларни топшириш саналари билан ойна очилади.

 

 

Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /uz/publish/doc/text176906_tashkilotingiz_qanday_statistika_hisobotini_topshirishi_kerak