15 октябрь

preview

 

• 2024 йил учун тузатишларни ҳисобга олган ҳолда жами даромади 20 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар томонидан кутиладиган фойдадан келиб чиққан ҳолда 2025 йил IV чорак учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш (СК 340-м.);

 

• 2025 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш.ЖШДС жисмоний шахсга даромадларни тўлаш билан бир вақтда, бироқ солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 389-м. 1-қ. 2-б., СК 390-м.).

Ижтимоий солиқ ҳам солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай тўланади (СК 407-м. 4–5-қ.);

 

• 2025 йил октябрь ойи учун қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлаш.

Солиқ тўловчилар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қатъий белгиланган миқдорда ЖШДСни тўлайдилар (СК 392-м. 1–2-қ.);

 

• 2025 йил сентябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва уни тўлаш (қатъий суммада айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бундан мустасно) (СК 470-м., СК 470-1-м. 8-қ.);

 

• айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар томонидан 2025 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатиш (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 470-м. 3-қ.).

ҚҚС тўловчилар учун 2025 йил сентябрь ойи учун онлайн-НКТ чекларидаги техник хатоларни тузатишнинг сўнгги куни – 2025 йил 20 октябрь (23.11.2019 й. 943-сон ВМҚга 1-илова 38-1-б., СК 273-м. 1-қ.).

 

Эътибор беринг
Бухгалтер тақвими - «СБХ» ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат «Norma» МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади.

 

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /uz/publish/doc/text210916_15_oktyabr3