Экспертлар томонидан тасдиқланган жавобларни олинг:
25 март
2021 йил учун
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари томонидан:
- 2021 йил учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ * (Низомнинг 1-4-б., АВ рўйхат рақами 942, 3.07.2000 й.);
- 2021 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ *, ** (СК 389-м. 1-қ. 2-б. СК 390-м. СК 407-м. 4 ва 5-қ.);
- 2021 йил декабрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ* (СК 454-м. 3-4-қ.) ;
- 2021 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ *, *** (СК 447-м. 3-қ. 448-м. 5-қ.);
- 2021 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ * , **** (СК 417-м.);
- 2021 йил учун Ўзбекистонда фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширмайдиган норезидентлар томонидан мол-мулк солиғини тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 417-м. 10-қ.).
*Қуйидагилар бундан мустасно:
– йиллик ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;
– молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган қолган хўжалик юритувчи субъектлар.
**Ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартига қадар ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқларни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган нерезидентлар бундан мустасно.
***Қуйидагилар бундан мустасно:
- жорий солиқ даврининг 15 декабригача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари;
- солиқ давридан кейинги йилнинг 20 январигача Ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган норезидентлар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар;
- солиқни йилда бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача тўлайдиган деҳқон хўжаликлари.
**** Бундан ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоб-китобини тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган, фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга ошираётган норезидентлар мустасно.
2022 йил февраль ойи учун:
- 2022 йил февраль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (Низомнинг 17-б., АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади