Ноябрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
ДУК фойдасидан қандай фойдаланилади
Давлат унитар корхонасида йил якунида солиқларни тўлагандан кейин тақсимланмаган фойда қолди. Уни қандай мақсадлар учун ва қандай шартларда фойдаланишни buxgalter.uz илтимосига биноан юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:
- Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби унинг мол-мулки мулкдори томонидан белгиланади .
ДУКнинг солиқлар тўлангандан сўнг, соф фойдасидан Давлат бюджетига ва муассисга ажратмалардан кейин соф фойдаси - корхона ихтиёрида қолади ва ундан муассиснинг қарорига биноан фойдаланилади . Хусусан, у ДУКнинг устав фондига ўтказилиши мумкин .
Муассис давлат корхонасининг молиявий йил якунлангач 6 ойдан кеч бўлмаган муддатда тақсимланадиган соф фойдасининг бир қисмини - Давлат бюджетига соф фойданинг 30%и миқдорида ажратмаларни ҳисобга олган ҳолда олиш ҳуқуқига эга.
Юқорида баён этилганларни инобатга олган ҳолда, корхона ихтиёрида қоладиган тақсимланмаган фойдадан у ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тўғрисидаги қарорни унинг муассиси қабул қилади. Бунда, бундай фойдадан фойдаланиш мақсадлари ушбу давлат корхонаси фаолиятининг мақсадлари ва мол-мулкнинг мақсадига зид келмаслиги керак .