Дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилади

14.04.2021
author avatar

Дилшод Султонов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби кимлар томонидан тақдим этилиши;
– дивидендлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолиниши;
– фоизлар тарзидаги даромадлардан солиқ қандай ушлаб қолиниши;
– дивидендлар ва фоизлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот қандай тўлдирилиши. 

 

Кимлар дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этади?

Корхонангиз дивидендлар ва фоизларни тўлайдиган бўлса, у:

  • солиқ агенти ҳисобланади;
  • зиммасида корхонадаги солиқ солиш тартибидан қатъи назар, ушбу тўловлардан солиқларни (фойда солиғи ва ҚҚС, ёки айланмадан олинадиган солиқ) тўлаш мажбурияти бўлади.

Ҳисоб-китоб фойда солиғи бўйича ҳисобот таркибига киритилган. Ҳисоб-китоб  ҳисобот ойида қуйидаги даромадлар ҳисоблаган бўлса тақдим этилади :

  • жисмоний ва юридик шахсларга дивидендлар;
  • норезидент жисмоний ва юридик шахсларга, нотижорат ва бюджет ташкилотларига депозитга маблағларни жойлаштиришдан олинадиган фоизлар .

Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади .

Buxgalter.uz рекомендует
Жисмоний шахсларга дивиденд тўланганда ҳисоботни дивиденд ва (ёки) фоиз ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тақдим қилинг ....
lock

Давомини ўқиш учун Buxgalter Pro га обуна бўлинг