Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия бешинчи мажлисининг Баённомаси (Тошкент, 2003 йил 23 май)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом

Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий

ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича

ҳукуматлараро комиссия бешинчи мажлисининг

БАЁННОМАСИ


Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссия бешинчи мажлиси 2003 йил 21-23 май кунлари ёки 1382 ҳижрий йилининг 31 ўрдибахоут - 2 хўрдод ойида Тошкентда бўлиб ўтди.

Ўзбек делегациясига Бош вазир ўринбосари, "Ўзавтойўл" концерни раиси Рустам Юнусов бошчилик қилди. Эрон Ислом Республикаси делегациясига эса ЭИР Савдо вазири Муҳаммад Шариатмадори бошчилик қилди (делегация аъзоларининг рўйхати илова қилинади).

Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича қўшма комиссия 5-мажлиси доирасида ўзаро манфаатли бўлган масалалар бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилиш давомида Эрон Ислом Республикаси савдо вазири Муҳаммад Шариатмадори жаноблари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Султонов жаноблари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раиси Э.Ганиев жаноблари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Иқтисодиёт вазири Р.Азимов жаноблари билан учрашди.

Қўшма комиссия мажлиси яқин ҳамкорлик ва ўзаро англашув руҳида бўлиб ўтди. Секциялар йиғилишларида фикрлар алмашинди ва ўртага ташланган таклифлар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича томонлар қуйидагилар бўйича келишиб олдилар:



I. ИҚТИСОД, САВДО ВА БАНК

СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК


1.1. Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадларида, савдо, техник ҳамкорлик, транспорт ва хизматлар соҳасида тегишли ташкилотлар ва компанияларни рағбатлантиришга келишиб олдилар.


1.2. Томонлар хусусий секторнинг ўзаро савдо-иқтисодий алоқалари ривожидаги аҳамиятини эътиборга олган ҳолда икки мамлакат ўртасида тадбиркорлар делегациялари алмашувини йўлга қўйишга

...