Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан Австрия Республикаси Транспорт, инновация ва технология федерал вазирлиги ўртасида халқаро юк ташиш тўғрисида Битим (Вена, 2001 йил 11 декабрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти

агентлиги билан Австрия Республикаси

Транспорт, инновация ва технология

федерал вазирлиги ўртасида халқаро

юк ташиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан Австрия Республикаси Транспорт, инновация ва технология федерал вазирлиги, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, икки давлат ўртасида ташқи савдо талабларини қулай тарзда ҳисобга олишга интилиб,

икки мамлакат ўртасида юк ташишлар учун фан ва техника даражасига мувофиқ келадиган, хусусан Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикасида товуш эмиссияси ҳамда фойдаланиладиган транспорт воситаларидан чиқадиган зарарли чиқиндиларни камайтириш ҳисобига экология вазиятини яхшилаш борасида шароит яратишга интилиб,

комбинацияланган юк ташишлардан янада кенгроқ фойдаланиш ҳамда муайян ташишларни, айниқса хавфли юкларни автомобиль транспорти воситаларидан темирйўл воситаларига ўтказишга кўмаклашишга интилиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I ҚИСМ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ


1-модда


1. Ушбу Битим Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикаси ўртасида халқаро юк ташишларга (икки томонлама ташишлар, транзит ташишлар, учинчи давлатга ташишларга) татбиқ этилади.


2. Битим транспорт корхоналари ҳамда ташишлар турлари нуқтаи назаридан қуйидаги халқаро ташишларга нисбатан қўлланилади:

- комбинацияланган ташишлар (2-модда, 1-банд);

- 2-модданинг 2-бандида кўрсатилган юк автомобиллларида автомобиль юк ташишлар;

- тижорий ташишлар, бўш юк автомобилларининг қатновларини ўз ичига олган ҳолда;

- корхона воситалари билан ташишлар, бўш юк автомобилларининг қатновларини ўз ичига олган ҳолда.


3. Транспорт йиғимларини ундириш масаласи Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли давлатининг миллий тартибга солиши орқали ҳал этилади; уларга ушбу Битим тааллуқли бўлмайди.



II ҚИСМ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР


...