Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1998 й. 98-сон "Музейлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1998 й.

N 98




МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги ПФ-1913-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Бадиий академия билан биргаликда 1999 йилдан бошлаб музей ходимлари малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ўқув режаси ва дастурларини тузиш, музейшунос мутахассислар тайёрлашни яхшилаш чора-тадбирларини кўрсин.

6. 1998 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб музей ходимларининг ойлик маошларига 25 фоиз устама ҳақ тўлансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур устама ҳақ жорий этиладиган музей ходимларининг лавозимлар рўйхатини белгиласин.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари жойларда музейлар фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов