Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси Президентлари ўртасидаги музокаралар якуни юзасидан Қўшма Баёнот (2002 йил 26 апрель)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси билан

Эрон Ислом Республикаси президентлари

ўртасидаги музокаралар якуни юзасидан

ҚЎШМА БАЁНОТ


Икки мамалакат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий муносабатларни ривожлантириш, икки давлат ва уларнинг халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Ислом Каримовнинг таклифига биноан 2002 йилнинг 26-28 апрелда, ҳижрий 1381 йил ўрдибеҳешт ойининг 6-8 кунлари Эрон Ислом Республикаси Президенти жаноб Саййид Муҳаммад Хотамийнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бўлиб ўтди.

Томонлар дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида бўлиб ўтган музокаралар давомида, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳаларда муносабатларни ривожлантириш истагини изҳор этиб, мустақиллик ва суверенитетни ҳурмат қилиш, ҳудудий яхлитлик, ички ишларга аралашмаслик принципларига асосланган дўстлик ҳамда ўзаро тушуниш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиш асоси ва меъёри эканлигига амин бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомининг мақсад ва принципларига ҳамда халқаро ҳу

...