Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.1992 й. 468-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 7 мартдаги 108-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.1992 й.

N 468


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 7 МАРТДАГИ

108-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш учун маъмурий биноларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига бериш тўғрисида" 1992 йил 7 мартдаги 108-сон қарорига 1 ва 3-иловалардан Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйдаги п/я-Ю-9942 Техника хизмати кўрсатиш маркази ва Чилонзор кўчаси, 6-уйдаги "Ўзсуздренаж" трести бинолари чиқариб ташлансин.


2. Муқимий кўчаси, 43-уйдаги Тошкент ҳисоблаш техникаси ва ахборот корхонасининг биноси "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" балансига ўтказилсин, Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйдаги объект қурилишида ўзлаштирилган марказлаштирилган капитал маблағлар республика бюджетига компенсация қилинсин.


3. Тошкент ҳисоблаш техникаси ва ахборот ижара корхонасини жойлаштириш учун унга Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйда қурилаётган "Техника хизмати кўрсатиш маркази" объекти ҳақ олмасдан жамоа мулки қилиб берилсин.

Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Тошкент ҳисоблаш техникаси ва ахборот корхонасига Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйдаги объектга жамоа мулки ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар берсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар прокуратурасини жойлаштириш учун Чилонзор кўчаси, 6-уйда жойлашган бинони Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси балансига ўтказиш, унинг Гоголь, кўчаси, 1-уйдаги бўшатиладиган биносига эса республика Прокуратурасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасида уюшган жиноятчиликка, талон-тарожга ҳамда суиистеъмолчиликларга қарши кураш Бошқармасини жойлаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Муталов