Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.1994 й. 217-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.1994 й.

N 217



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1993 ЙИЛ 30 ИЮЛДАГИ 379-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Давлатлараро шартномалар имзоланганлиги, миллий валюталар жорий этилганлиги муносабати билан, йўловчиларнинг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммаси ва суғурта тўловларини индексациялаштириш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Йўловчиларнинг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммалари ва суғурта тарифлари миқдорлари тўғрисида" 1993 йил 30 июлдаги 379-сон қарорига, унинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинган ҳолда, ўзгартириш киритилсин:

"1. Ўзбекистон Республикасининг транспорт воситаларига чипта сотиб олган ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича суғурта суммаси ҳар бир йўловчи учун энг кам ойлик иш ҳақининг 40 баравари миқдорида, тўлов миқдори - энг кам ойлик иш ҳақининг 0,2 фоизи миқдорида белгилансин.

Хорижий эркин алмаштириладиган валютага чипта сотиб олинганда суғурта суммасининг миқдори 20000 доллар, тўлов миқдори - 2 доллар, ёхуд ушбу сумманинг бошқа хорижий валютадаги тенг қиймати миқдорида белгилансин.

Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ҳаво, темир йўл, ички сув ва умумий фойдаланишдаги автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича амалдаги қоидаларга ўзгатиришлар киритсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                        А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1994 йил., 4-сон, 24-модда