Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.08.2001 й. 330-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.08.2001 й.

N 330



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида" 2001 йил 26 июндаги 272-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 йил, 4-сон, 13-модда) номидаги ҳамда 4 ва 10-бандларидаги "гастроль-концерт бирлашмаси" сўзлари "эстрада бирлашмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 августдаги 392-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 йил, 8-сон, 27-модда)га илованинг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2001 йил, 15-16-сон, 101-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 8, 45-модда.