Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги ноқонуний миграцияга қарши курашиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2007 йил 4 июль)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасидаги

ноқонуний миграцияга қарши

курашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати - бундан кейин "Томонлар" деб аталувчи,

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг давлатлараро муносабатлар, дўстлик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги 1992 йил 30 майдаги Шартномада ва Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида тузилган стратегик шерикчилик тўғрисида 2004 йил 16 июндаги Шартнома ва Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида 2005 йил 14 ноябрдаги Шартномада кўрсатилган фундаментал принциплар ва ўзбек-россия муносабатларига амал қилган ҳолда,

Томонлар давлатларининг фуқаролари, учинчи давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат ҳудудига кириши (бўлиши), транзит ўтиши ва чиқиб кетишини тартибга солувчи Томонлар давлатларининг қонунчилигини бузган ҳолда Томонлар давлатларининг ҳудудларига кириб келиши, яшаши ва Томонлар давлати ҳудудидан чиқиб кетиши (қуйида матнда ноқонуний миграция деб юритилади) жамоат ва миллий хавфсизликка, иқтисодий барқарорликка жиддий таҳдид солиши ва Томонлар давлатларининг ҳудудларида криминоген вазиятларнинг мураккаблашишига олиб келишини чуқур англаган ҳолда,

ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорликни Томонлар давлатларидаги миграция жараёнларини назорат қилишнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида қараб,

ноқонуний миграциянинг олдини олиш бўйича биргаликда чораларни амалга ошириш истагини билдирган ҳолда,

халқаро ҳ

...