Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 03.04.2007 й. 2-сон "Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2007 й.

N 2


“СУДЛАР ТОМОНИДАН

АМНИСТИЯ АКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ

АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ГИ

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Суд амалиётида юзага келаётган айрим масалаларни инобатга олган ҳолда “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми



ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 16-сонли қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. 8-банди биринчи хатбошисидаги "Агар амнистия актида" сўзларидан кейин "ёки уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда” деган сўзлар қўшилсин.


2. 10, 11, 13, 14-бандлари чиқарилсин.


3. 21-банди иккинчи хатбошисидаги "Агар амнистия актида" сўзларидан кейин "ёки уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомда” деган сўзлар қўшилсин.


4. 23-банди биринчи хатбошиси ҳамда биринчи ва иккинчи кичик хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Биринчи, апелляция, кассация ёки назорат инстанцияси суди томонидан амнистия актининг жазо муддатини қисқартиришни назарда тутувчи бандини қўллаш чоғида жазонинг амнистия акти чиққан кунга қадар амалда ўталган муддати чегириб ташлангандан сўнг қолган қисми қисқартирилади”.


5. 29-бандининг иккинчи хатбошиси чиқарилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси                                                              Б. Мустафаев



Пленум котиби,

Олий суд судьяси                                                             М. Ҳасанов