Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида чегараолди ҳудудларда фуқаролик мақсадида ЎзР ва Қозоғистон Республикасининг радиохизматлари томонидан фойдаланиладиган 30.0 - 1000.0 МГц радиочастота полосасидаги радиочастота ўзлаштирувларини мувофиқлаштириш тўғрисида Битим (Тошкент, 2006 йил 20 март, ЎзР Президентининг 05.05.2006 й. ПК-347-сон қарори билан тасдиқланган, 2008 йил 14 ноябрдан кучга кирган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

чегараолди ҳудудларда фуқаролик мақсадида

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикасининг

радиохизматлари томонидан фойдаланиладиган

30.0 - 1000.0 МГц радиочастота полосасидаги

радиочастота ўзлаштирувларини

мувофиқлаштириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

алоқа соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истагида,

радиоалоқа, телевидение ва радиоэшиттириш хизматларига талаб даражасини ҳисобга олиб,

Томонлар давлатлари радиохизматларининг ўзаро зарарли ҳалақитларнинг олдини олиш мақсадида 30.0 - 1000.0 МГц радиочастоталар полосасидаги радиочастота ўзлаштирувларини мувофиқлаштириш зарур деб ҳисоблаб,

Халқаро Электралоқа Иттифоқи (ХЭИ)нинг Радиоалоқа регламентига мувофиқ фаолият юритиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битим мақсадларида қуйидаги атамалар:

"чегараолди ҳудуд" - бир Томоннинг давлат радиоэлектрон воситалари бошқа Томон давлат ҳудудида, телевидение ва радиоэшиттиришдан ташқари, ушбу Битимда кўрсатилган ҳалақитларни келтириб чиқариши мумкин бўлган Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасидаги чегаранинг ҳар икки томонида кенглиги 50 км бўлган Томонлар давлатларининг ҳудудини;

"маҳфий ахборот" - радиочастота ўзлаштирувларини мувофиқлаштириш жараёнида иштирок этаётган ваколатли давлат органлари билан рухсати чегараланган, Томонларнинг давлат сирига тааллуқли бўлмаган маълумотларни;

"радиочастота ўзлаштирувларини мувофиқлаштириш" - радиоэлектрон

...