Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2009 й. 126-сон "Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2009 й.

N 126



АРХИТЕКТУРА-ШАҲАРСОЗЛИК

ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЯРАТИШ ФАОЛИЯТИНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ      ТАРТИБИНИ      ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 29 апрелдаги ПҚ-847-сон қарорига мувофиқ ҳамда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш бўйича лицензиялар амал қилиш муддати чекланмасдан берилади;

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш бўйича илгари берилган лицензиялар Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги тасдиқланган янги Низом талабларига мувофиқ 2009 йил 1 июлгача бўлган муддатда қайта рўйхатдан ўтказилиши керак.


3. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича эксперт комиссия таркибини мустаҳкамласин;

2009 йил 1 июнгача бўлган муддатда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборот билан тўлдириб бориладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини ташкил этсин;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган, тўхтатилган ёки лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисида мунтазам равишда ахборот бериб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 30 апрелдаги

126-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 87-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илова 26-бандининг "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 224-модда.