"Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 21.12.2009 й. 271-сон "Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.01.2010 й. 2073-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.01.2010 й.
N 2073
"САНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ"
ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
21.12.2009 й.
N 271
БУЙРУҒИ
Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун
хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2010 йил 2 февралдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон "Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бошлиқ И. Холматов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 3-4-сон, 32-модда.