Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2010 й. 303-сон "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2010 й.

N 303



САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ

АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР,

БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ

ДАСТУРИГА КИРИТИШ УЧУН ЛОЙИҲАЛАРНИ

КЎРИБ       ЧИҚИШДА       ИЧКИ       БОЗОРНИНГ

МАМЛАКАТИМИЗДА ИШЛАБ   ЧИҚАРИЛГАН

ТОВАРЛАР БИЛАН ТЎЛГАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ  ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда Ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 487-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 70-модда