Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2011 й. 140-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божи ставкалари ҳақида" 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2011 й.

N 140



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИ ҲАҚИДА"

1994 ЙИЛ 3 НОЯБРДАГИ 533-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1474-сон қарори билан тасдиқланган "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" Давлат дастурини бажариш юзасидан, кичик бизнес субъектларининг судларга мурожаат қилишда харажатларини камайтириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 майдаги

140-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Давлат божи ставкалари ҳақида"

1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


Қарорга иловада:


1. 1-бандда:


а) "а" кичик банддаги "даъво аризаларидан" сўзларидан кейин "мазкур банднинг "а1" кичик бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;

в) "б" кичик банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари миқдорида" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг "д" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар".


2. 2-бандга қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг "а" - "г" ва "е" кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар".


3. 4-бандда:


а) "в" кичик банддаги "шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида" сўзлари "шартнома суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан кўп эмас" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "к-1" кичик банддаги "гаров" сўзи "гаров (кредит ташкилотлари билан гаров шартномасидан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 8-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан ташкил этиладиган акциядорлик компаниялари (шу жумладан, давлат-акциядорлик компаниялари ва холдинг компаниялари) шаклидаги бошқарув органлари, бозорлар - энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 233-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 37-модда