Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 26.08.2011 й. 27-сон "Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.09.2011 й. 1185-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2011 й.

N 1185-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

26.08.2011 й.

N 27


БУЙРУҒИ


Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан

ўтказиш ва товар келиб чиққан жой номидан

фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун талабномани

тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2011 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 166-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 236-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2002 йил 11 октябрдаги 52-сон буйруғи (рўйхат рақами 1185, 2002 йил 1 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 21-сон) билан тасдиқланган Товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                                     А. Ходжаев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 40-сон, 431-модда