Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 23.11.2011 й. 174-сон "Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.12.2011 й. 2303-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2011 й.

N 2303




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

23.11.2011 й.

N 174


БУЙРУҒИ



Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий

ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари,

уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда,

қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда,

шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар

ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида


(2011 йил 31 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 27 октябрдаги 399-ф-сон фармойиши, 2003 йил 31 январдаги 54-сонли "Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 2003 й., 1-сон, 12-модда), 2003 йил 13 февралдаги 75-сонли "Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами", 2003 й., 2-сон, 15-модда) ва 2007 йил 27 июндаги 131-сонли "Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 264-модда) қарорларига асосан БУЮРАМАН:

1. Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                         Б. Матлюбов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 51-сон, 552-модда