Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида терроризм, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига, шунингдек бошқа жиноятларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Ар-Риёд, 2010 йил 27 ноябрь, ЎзР Президентининг 21.02.2011 й. ПҚ-1483-сон Қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия

Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида терроризм,

уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик воситалари ва

психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига,

шунингдек бошқа жиноятларга қарши

кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати, бундан кейин биргаликда "Икки томон" деб аталувчилар, ўз давлатлари ўртасидаги илиқ муносабатларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, дунёда жиноятчиликнинг кўпайишига, хусусан терроризм, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши ортиб боришига нисбатан ўз ташвишларини билдириб ва жиноятчиликнинг барча кўринишларига қарши курашда ҳамкорлик қилишнинг самарали натижаларини англаган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Икки томон терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ўз мамлакатларининг қонунлари ва тартиб қоидалари ҳамда мазкур Битим доирасида ҳамкорлик қиладилар. Ушбу мақсадда Икки томон уларда мавжуд бўлган бошқа Томонга тааллуқли ҳар қандай тадбирлар ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар билан алмашадилар.

Мазкур Битим жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва қидирув остида бўлган шахсларни тутиб бериш (экстрадиция) масалаларига дахл қилмайди.



2-модда


Икки томон жиноятчиликнинг барча шаклларига қарши курашда ҳамкорлик

...