Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.1999 й. ПФ-2277-сон "Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокуратурасини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.03.1999 й.

N ПФ-2277



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҲАРБИЙ ПРОКУРАТУРАСИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ички ва қоравуллик қўшинлари Бош бошқармалари ҳамда Мудофаа вазирлигининг харбий округлари ташкил зтилганлиги муносабати билан ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Қучларида, ҳарбий идораларда ва вазирликлар ҳамда идораларнинг ҳарбийлаштирилган таркибий бўлинмаларида қонунчиликка риоя этилиши устидан прокурор назоратининг тўлалиги ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. .Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ҳарбий прокуратураси негизида мавжуд лавозимлар сони ва меҳнат ҳақи фонди доирасида Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокуратураси ташкил қилиниб, унинг таркибида ҳарбий округларнинг тўртта ҳарбий прокуратураси тузилсин.

Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси раҳбарияти таркибига Бош прокурорнинг ўринбосари - Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозими қўшимча равишда киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикасининг Прокуратураси (У. Худойқулов) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий прокуратураси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (С. Мирсафоев) Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (У. Худойқулов) билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Ҳ. Турсунов) Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва унинг таркибий бўлинмаларини зарур молиявий, моддий-техникавий жиҳатдан таъминласин, шахсий таркибнинг харбий хизматчилар ҳуқуқий мақоми ҳамда пул ва бошқа таъминотнинг барча турлари сақлаб қолинсин.


6. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А. Носиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов