Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 20.07.2006 й. ЎРҚ-43-сон "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 19-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 04.04.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 10.06.2006 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.07.2006 й.

N ЎРҚ-43



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХЎЖАЛИК ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИНИНГ

19-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 4 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 10 июнда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган 478-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 234-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 2001 йил, N 1-2, 11-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда) 19-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси томонидан ёхуд назорат тартибида бекор қилинган бўлса, шу ишни биринчи инстанция судида янгидан кўришда иштирок эта олмайди, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўриш ҳоллари бундан мустасно.

Ишни биринчи инстанция судида кўришда иштирок этган судья шу ишни апелляция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.

Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки кассация инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.

Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд назорат тартибида кўришда иштирок эта олмайди.

Ишни назорат тартибида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ёки кассация инстанцияси судида кўришда иштирок эта олмайди".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 21 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 261-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 7-сон, 373-модда