Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 06.04.2007 й. ЎРҚ-84-сон "Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 49-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.11.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 29.03.2007 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.04.2007 й.

N ЎРҚ-84



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОИЛА КОДЕКСИНИНГ 49-МОДДАСИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 22 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда) 49-моддаси матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Никоҳ қуйидаги ҳолларда ҳақиқий эмас деб топилади:

ушбу Кодекснинг 14 - 16-моддаларида белгиланган шартлар бузилганда;

сохта никоҳ тузилганда, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай никоҳ қайд қилдирганда;

никоҳланувчи шахслардан бири таносил касаллиги ёки одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ касаллиги) борлигини иккинчисидан яширганда, агар иккинчиси судга шундай талаб билан мурожаат этса".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 7 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 133-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 4-сон, 157-модда