Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 07.12.2007 й. ЎРҚ-121-сон "Жамоат фондлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 06.09.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2007 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.12.2007 й.

N ЎРҚ-121



"ЖАМОАТ ФОНДЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

24-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 6 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Жамоат фондлари тўғрисида"ги 527-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 141-модда) 24-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Мазкур чеклов ҳомийлик дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга нисбатан қўлланилмайди".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 8 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 50-51-сон, 500-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 12-сон, 592-модда