Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2008 й. ЎРҚ-150-сон "Реклама тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.01.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

10.04.2008 й.

N ЎРҚ-150



"РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

16-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 9 январда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган "Реклама тўғрисида"ги 723-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 1, 14-модда; 2002 йил, N 9, 164-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 413-модда; 2006 йил, N 4, 154-модда, N 10, 536-модда) 16-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Реклама тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий йиллик ҳажмининг 5 фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий рекламали ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган реклама тарқатувчилар ижтимоий рекламали ахборотни бепул жойлаштиради".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 11 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 93-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 186-модда