Молия вазирининг 14.10.2013 й. 95-сон "Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) "Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.11.2013 й. 2526-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.11.2013 й.
N 2526
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
14.10.2013 й.
N 95
БУЙРУҒИ
Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС)
"Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида
ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг)
манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш"ни
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Солиқ маслаҳати миллий стандарти (4-сонли СММС) "Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 25 ноябрь, 47-сон, 620-модда