Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 29.12.1993 й. 1018-XII-сон "Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.12.1993 й.

N 1018-ХII



ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИНИ

БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мамлакат мустақиллигини ҳамда ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилишдаги, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ҳарбий тузилмаларнинг 1992 йил 14 январдан республика юрисдикциясига ўтказилганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


14 январь - Ватан ҳимоячилари куни этиб белгилансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашинг Ахборотномаси, 1994 йил, N 1, 27-модда