Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 02.09.1993 й. 922-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ҳамда қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.09.1993 й.

N 922-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ      ҚОНУН      ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР ҲАМДА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 10, 394-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 10-модда:

иккинчи бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ишлаб чиқариш (маҳсулотлар ва моллар), савдо ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилиб қўйган, шунингдек биржада ўзининг брокерлик ўрнига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга биржа пул қўйишга, уларнинг улуши (пайи)ни, акцияларини сотиб олишга, муассиси бўлишга ҳақли эмас. Биржа савдоларини самарали ўтказишга кўмаклашувчи ҳамда биржа инфраструктурасини (консалтинг, тарғибот ва бошқа хизмат турлари) таркиб топтирувчи корхоналар учун биржа муассис бўлиши мумкин".


2. 31-модда:

биринчи бандидаги "ҳакамлик судлари ёки халқ судлари" деган сўзлар "судлар ёки ҳакамлик судлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи бандидаги "тегишли ҳакамлик" деган сўзлар "тегишли хўжалик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 32-модда:

учинчи бандининг иккинчи хатбошиси "тўғрисида" деган сўздан кейин "ёзма ёки оғзаки равишда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи бандининг учинчи хатбошисидаги "500 минг сўмгача" деган сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг 200 ҳиссаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи бандининг тўртинчи хатбошисидаги "50 минг сўмгача" деган сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг 20 ҳиссаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жарималар назорат идоралари томонидан даъво билдириш тартибига риоя этмаган ҳолда судга ёки хўжалик судига даъво тақдим этиш орқали ундирилади";

тўртинчи бандидаги "ҳакамлик судида ёки халқ судида" деган сўзлар "судда ёки хўжалик судида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган "Ижара тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 1, 45-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:


1. 22-модданинг биринчи қисми "Ижара корхонасининг уставида" деган сўзлардан кейин "(давлат мулкига асосланган ижара корхоналаридан ташқари)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 32-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ижарачи ижарага олинган корхонанинг қарзлари бўйича:

ўз мол-мулки билан (давлат мулкига асосланган ижара корхоналари учун);

ўз мол-мулки ҳамда ижарачи жамоа аъзоларининг шахсий мол-мулки билан (жамоа мулкига, хусусий мулкка асосланган ижара корхоналари учун, шунингдек якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ижара шароитида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун), улар етарли бўлмаган тақдирда эса - Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва ҳажмларда жавобгар бўлади".


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси" 1993 й., N 9, 329-модда