Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 850-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси билан халқаро молия институтлари ўртасидаги халқаро заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимларни тузиш ва денонсация қилиш тартиби тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 850-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ХАЛҚАРО

МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ХАЛҚАРО

ЗАЁМ ВА КАФОЛАТЛИ ШАРТНОМАЛАР ҲАМДА

БИТИМЛАРНИ ТУЗИШ ВА ДЕНОНСАЦИЯ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун чет эл сармояларини жалб этиш жараёнини тезлаштиришни таъминловчи зарур ҳуқуқий шароитларни яратади.



1-модда.


Ўзбекистон Республикаси тўла ҳуқуқли аъзо бўлган халқаро молия институтлари билан заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимларни имзолаш ва денонсация қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раисига ва у ваколат берган идораларига тегишлидир.



2-модда.


Халқаро молия институтлари билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда у ваколат берган органлар томонидан тузилгач, ратификация қилинмайди ва Ўзбекистон Республикаси учун имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 234-модда