Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 20.11.1991 й. 437-XII-сон "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 128-1-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.11.1991 й.

N 437-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

КОДЕКСИНИНГ 128-1-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Транспорт воситаларининг ички жиҳозларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлак тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, N 35, 411-модда; 1986 йил, N 29, 350-модда) 128-1-моддасига ўзгартириш киритиб, у қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


128-1-модда. Транспорт воситаларининг

ички жиҳозларини бузиш


Пассажир вагонларининг ички жиҳозларини, локомотивлар ҳамда вагонларнинг ойналарини бузиш -

беш юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Кемалар ҳамда авиалайнерларнинг ички жиҳозларини бузиш -

беш юз сўмдан минг сўм миқдоргача жарима солишга сабаб бўлади.

Автобусларнинг, маршрут таксиларининг, таксилар ва шаҳар электр транспортининг салонларидаги ҳамда метрополитен вагонларидаги ва махсус транспортнинг ҳамма турларидаги ойналар ва ички жиҳозларни бузиш -

минг сўмдан икки минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жарима ундириб олиниши айбдорни етказилган моддий зарар суммасини тўлашдан озод этмайди".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 51-модда