Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 635-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

02.07.1992 й.

N 635-ХII



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХАЛҚ

ДЕПУТАТЛАРИНИНГ МАҚОМИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

8-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


"Ўзбекистон Республикасида халқ депутатларининг мақоми тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисмидаги "ССЖИ" деган сўз "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

модда қуйидаги мазмундаги IV қисм билан тўлдирилсин:

“Алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси халқ депутатининг ваколати Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига биноан муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин. Халқ депутати деган юксак номни обрўсизлантирувчи хатти-ҳаракатлари, унинг давлат тузилиши асосларини қўпоришга, ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга, шунингдек давлат ҳокимияти ва:бошқаруви идораларининг қонунга мувофиқ қабул қилинган қарорларига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қарши қаратилган ғайриконституциявий хатти-ҳаракатларни содир этиши ёки шундай хатти-ҳаракатларга даъват этиши шундай масаланинг қараб чиқилиши учун асос бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Депутатлик одоби комиссияси ва Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг фикрини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади".



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов