Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасининг 03.07.1992 й. 669-XII-сон "Ўзбекистон Республикасида байрам кунлари тўғрисида"ги Қонуни

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

03.07.1992 й.

N 669-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

БАЙРАМ КУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тарихан таркиб топган миллий анъаналарга асосланиб, демократизм, инсонпарварлик қоидаларига ёндашган ҳолда ва фуқаролар ўртасида тотувчиликни ва марҳаматлиликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги кунлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида байрам (дам олиш) кунлари деб белгилансин: 1 январь - Янги йил, 8 март - Хотин-кизлар куни, 21 март - Наврўз байрами, 9 май - Ғалаба куни, 1 сентябрь - Мустақиллик куни, Рўза ҳайит (Ийд ал Фитр)нинг биринчи куни ва қурбон ҳайит (Ийд ал Адҳа)нинг биринчи куни.


2. Ўзбекистон Республикасининг 1971 йил 17 декабрдаги қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги қонунлари Кодексининг 77-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1971 йил, N 32, 494-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"77-модда. Байрам кунлари


Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотларда қуйидаги байрам кунларида ишланмайди:

1 январь - Янги йил;

8 март - Хотин-қизлар куни;

21 март - Наврўз байрами;

9 май - Ғалаба куни;

1 сентябрь - Мустақиллик куни;

Рўза ҳайит (Ийд ал Фитр) байрамининг биринчи куни;

Қурбон ҳайит (Ийд ал Адҳа) байрамининг биринчи куни".



Ўзбекистон Республикаси Презнденти                                   И. Каримов