Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.05.2011 й. ПФ-4309-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.05.2011 й.

N ПФ-4309



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2011 йил 20 майдаги

ПФ-4309-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (3-илова):


22-банднинг учинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман ва шаҳар бўлимлари" сўзларига алмаштирилсин.


23-банддаги "туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг" сўзлари "халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман ва шаҳар бўлимларининг" сўзларига алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 22-23-сон, 220-модда.