Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.01.2008 й. ПҚ-771-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
10.01.2008 й.
N ПҚ-771
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
МАРКАЗИЙ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА
ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тузилмасига архитектура ва ишларни режалаштириш бўйича раис ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси мараказий аппаратининг янги тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси - Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари Н. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 1-сон, 45-модда.