Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.2007 й. ПФ-3884-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармонига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.06.2007 й.

N ПФ-3884


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "НЕФТЬ ВА ГАЗ

КОНЛАРИНИ РАЗВЕДКА ҚИЛИШ ҲАМДА

УЛАРНИ ҚАЗИБ ЧИҚАРИШГА БЕВОСИТА

ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2000 ЙИЛ

28 АПРЕЛДАГИ ПФ-2598-СОНЛИ ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони 9-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 233-модда.