Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2006 й. 209-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2006 й.

N 209



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ АЪЛОЧИСИ" КЎКРАК НИШОНИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг масъулиятли ва мураккаб меҳнатини моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш тизимини такомиллаштириш, ўз ҳаётини олижаноб ишга - инсоннинг соғлиғи ва ҳаёти тўғрисида ғамхўрлик қилишга бағишлаган тиббиёт ходимлари фаолиятининг обрў-эътибори ва ижтимоий аҳамиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони таъсис этилсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва унинг тавсифи 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" ДУК Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишонлари ва уларга гувоҳнома бланкалари тайёрланишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 5 октябрдаги

209-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

аълочиси" кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1. "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан соғлиқни сақлаш ходимлари ҳамда аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш ишида ўзини кўрсатган, етарлича иш тажрибасига ва касб малакасига эга бўлган, ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган шахслар мукофотланади.


2. "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан мазкур Низомнинг биринчи бандида кўрсатилган хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.


3. "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


4. "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига, Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларидан кейин тақилади.


5. "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони такроран берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 5 октябрдаги

209-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

аълочиси" кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


"Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони сариқ рангдаги жездан тайёрланади ва 34 мм диаметрли доирадан иборат бўлади. Нишоннинг қалинлиги 2 мм.

Кўкрак нишонининг олд томонида марказда орқадан таралаётган қуёш нурларида тиббиёт ходимларининг рамзи - илон чирмашган жом тасвирланган, қуйи чети бўйлаб - "SOG`LIQNI SAQLASH A`LOCHISI" ёзуви битилган лента бор.

Сўл ва ўнг ён томонларда - дафна новдаси жойлашган. Юқори қисмида, учида саккиз бурчакли юлдуз жойлашган.

Кўкрак нишонининг орқа томонида марказда нишон унинг ёрдамида қайтарма ёқага маҳкамланадиган тўғнағич бор.

Тасвир ва ёзув - қабариқ.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 397-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 10, 74-модда.