Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.04.2008 й. 61-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2008 й.

N 61


ТИББИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 2 октябрдаги ПҚ-700-сон қарорига мувофиқ ҳамда тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, тиббий фаолиятни амалга ошириш учун илгари берилган лицензиялар лицензиатлар ушбу қарорда белгиланган янги лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ушбу қарор чиққан кундан бошлаб 5 йил мобайнида амал қилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар қатъий равишда ушбу қарорга мувофиқ берилишини таъминласин;

илгари берилган лицензия эгаларининг ушбу қарорда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини уч ой муддатда кўриб чиқсин ҳамда эгалари мазкур талаблар ва шартларга жавоб бермайдиган лицензияларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси аппаратини ҳамда соғлиқни сақлашни бошқариш ҳудудий органларидаги тегишли бўлинмаларни юқори малакали ва тажрибали мутахассислар билан бутласин;

уч ой муддатда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига оладиган марказлаштирилган маълумотлар базасини яратсин;

аҳолини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали лицензия талаблари ва шартлари, шу жумладан кўрсатилаётган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар, шунингдек лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб қўйилган, тўхтатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 3 апрелдаги

61-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори) 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илова 28-бандининг "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни) 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илова 50-бандининг "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2007 йил 18 майдаги 104-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 30-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 102-модда.