Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1995 й. 116-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1995 й.

N 116



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1993

ЙИЛ 23 ДЕКАБРДАГИ 608-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг суғурта ҳимоясини такомиллаштириш ва ишнинг пировард натижаларидан уларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида" 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

қарорнинг номидаги, кириш қисмидаги, 1, 4, 6-бандларидаги, шунингдек, 1-илованинг сарлавҳасидаги "жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-банднинг иккинчи хатбоши "қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили" сўзларидан кейин "(боғлар ва узумзорлар ҳосилидан ташқари)" сўзлари билан тўлдирилсин;

3-банднинг биринчи хатбошидаги "бир марта" сўзлари "икки марта" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда тегишли норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритсин.


3. Мазкур қарор 1995 йилнинг 1 апрелидан бошлаб амалга киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов