Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2014 й. ПҚ-2137-сон "Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2014 й.

N ПҚ-2137



ҚУРИЛИШ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА УЛАРНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудларидаги ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг қувватлари билан иқтисодиёт соҳаси ва тармоқларида капитал қўйилмаларни ўзлаштириш ҳажмларининг ўсиб бориши билан ўзаро боғлиқлигини, пудратчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳисобига олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларининг миқёси ва сифатини тубдан яхшилаш, бутун қурилиш ишлари циклини "калити билан топшириш" усулида бажаришни таъминлаш мақсадида:

3. Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:

замонавий ишлаб чиқариш-техника базаси билан таъминланган ва қурилиш ишларининг бутун циклини "калити билан топшириш" усули билан бажарилишини таъминлайдиган Йирик ихтисослаштирилган қурилиш-пудрат ташкилотларини 2014 - 2016 йилларда ташкил этиш Дастури 1-иловага* мувофиқ;

қурилиш пудрат ташкилотларининг намунавий тузилмаси 2, 2а ва 2б-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурни амалга ошириш доирасида саноат, йўл-транспорт ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, мелиоратив ва ижтимоий объектлар қурилишининг сифатини ошириш ва харажатларни камайтириш омили сифатида қурилиш пудрат ташкилотларининг ихтисослашганлиги даражасини кўтаришга алоҳида эътибор қаратсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига капитал қурилиш соҳасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш бўйича қуйидагиларни:

республиканинг барча вилоятларида филиаллари бўлган, замонавий қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, кичик механизация воситалари ва махсус транспорт лизинги бўйича Республика ихтисослаштирилган компаниясини тузишни;

янги юқори ишлаб чиқариш қувватига эга қурилиш техникасини, машина ва механизмларни, кичик механизация ва махсус транспорт воситаларини лизинг асосида харид қилишнинг молиялаштириш манбаларини, шунингдек мулкчиликнинг барча туридаги қурилиш ташкилотларига лизинг хизматларини кўрсатиш тартибини назарда тутган таклифларини киритсин.


5. Қурилиш-пудрат ташкилотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича Ишчи гуруҳ 3-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.

Қурилиш-пудрат ташкилотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича Ишчи гуруҳ (Б.И. Закиров):

Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари доирасида қурилиш-пудрат ташкилотларининг Реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

бажариладиган ишларнинг ҳажмлари ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, Йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини 2014 - 2016 йилларда ташкил этиш Дастури параметрларини, оқилона ҳудудий жойлаштириш орқали, сўзсиз бажариш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Давархитектқурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Реестрга киритилган, янгидан ташкил этилаётган ва йириклаштирилаётган қурилиш пудрат ташкилотларига "нулинчи" сотиб олиш ставкаси бўйича тегишли инвестиция мажбуриятлари асосида ёки давлатнинг улуши сифатида бериладиган давлат мулкининг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

қурилиш пудрат ташкилотларининг намунавий тузилмаларини, йирик ва кичик корхоналар учун мос равишда, уларнинг қуввати ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич жорий этишни таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 121-модда