Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1993 й. 595-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.1993 й.

N 595



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

1992 ЙИЛ 15 ИЮНДАГИ 282-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Моддий-техника ресурслари нархлари мунтазам равишда ўсиб бораётганлиги, иш ҳақи даражаси ошиши муносабати билан ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжларга ажратиладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигини тўлиқ қоплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 15 июндаги 282-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиниши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ҳажмларини аниқлаш ҳамда уларнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 20-банди ҳамда 1 ва 2-жадвалларда белгиланган қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда олиб қўйиладиган тенг баҳодаги янги суғориладиган ва лалми ерларни, шунингдек пичанзорлар ва яйловларии ўзлаштириш қиймати 1994 йил январь ойидан бошлаб камида 50 баравар ошади.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Муталов