Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 23.04.2014 й. 7-сон "Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.05.2014 й. 2581-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.05.2014 й.

N 2581




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

23.04.2014 й.

N 7


БУЙРУҒИ



Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини

юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий

фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 507-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                   А. Алимов






Буйруққа

ИЛОВА



Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини

юқтириб олган шахслар ишлаши ман

этилган касбий фаолият турлари

РЎЙХАТИ


1. Қон ва унинг таркибий қисмларини тайёрлаш ва уларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ касблар.


2. Қон ва унинг таркибий қисмлари, сперма ва кўкрак сутини қабул қилиш билан боғлиқ касблар.


3. Гемотрансфузия билан боғлиқ касблар.


4. Қуйидаги тиббий муолажалар билан боғлиқ касблар:

инъекциялар;

диализ;

венесекция;

катетеризация.


5. Косметик ва пластик операциялар билан боғлиқ касблар.


6. Стоматологик муолажалар билан боғлиқ касблар.


7. Туғруқ билан боғлиқ касблар.


8. Аборт ва бошқа гинекологик операциялар билан боғлиқ касблар.


9. Соч ва соқол олиш, пирсинг, маникюр, педикюр ҳамда татуаж билан боғлиқ касблар.


10. Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 12 май, 19-сон, 219-модда